
Махсус кўрсатма ва ахборот белгилари
Пиёдалар ўтиш жойи
Пиёдалар йўлдан ўтадиган жойни билдиради; ҳайдовчи ўтиш жойидаги пиёдаларга йўл бериши шарт. Чизиқлар бўлмаса, ўтиш жойи чегарасини йўлнинг икки томонидаги белгилар белгилайди.
Яна нималарни билиш керак
- Белги қаерда туради
- Ўтиш жойида «зебра» чизиқлари бўлмаса, белгилар икки томондан қўйилади: йўлнинг ўнг томонида ўтиш жойининг яқин чегарасида ва чап томонда узоқ чегарасида.
- Огоҳлантирувчи белги билан адаштирманг
- Учбурчак шаклидаги «Пиёдалар ўтиш жойи» белгиси олдиндан қўйилади ва фақат огоҳлантиради; бу белги ўтиш жойининг ўзида туради. Огоҳлантирувчи белги алоҳида саҳифада тасвирланган.
- Ҳайдовчи нима қилади
- Пиёдаларга йўл беринг. Ўтиш жойида ва ундан 10 м гача бўлган масофада тўхташ тақиқланади (Қоидаларнинг 91-банди).
Барча белгилар таҳлили ва 300 дан ортиқ расмли савол — Rulchi тренажёрида






